АҚШда поезд юк машинасига бориб урилди (видео)

Олам

image

Кеча, 24 апрель куни АҚШда поезд темир йўл кесишмасида тўхтаб қолган юк машинасига бориб урилди. Бу ҳақда “Fox News” телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, автомобиль яқинлашиб келаётган поезд қаршисида, тўғри темир йўл кесишмасининг ўртасида тўхтаб қолган. Машинист тормоз беришга улгурмаган, оқибатда таркиб юк машинасининг тиркамасига урилиб, уни рельслар бўйлаб судраб кетган. Тўқнашувдан атиги бир сония олдин фура ҳайдовчиси кабинадан сакраб тушишга улгурган.

“Ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, ҳеч ким жароҳат олмаган”, де  йилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Даниянинг Хиллерёд шаҳри яқинидаги Грибсков темир йўлида иккита поезд тўқнашиб кетган эди. Ҳодиса оқибатида 17 киши жароҳатланган, улардан тўрт нафарининг аҳволи ўта оғир деб баҳоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд темир йўл юк машинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг