Амурда ЙТҲга учраган автобусда ўзбекистонликлар бўлгани рад этилди
Олам
−
17 Октябрь 2122 1 дақиқа
Аввалроқ, Россиянинг Амур вилоятида Ўзбекистон, Туркия ва Тожикистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб, автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлганини рад этди.
Қайд этилишича, кеча, 16 октябрь куни Амур вилояти ҳудудидаги Благовешенск-Свободний йўлининг 19-чақириғида енгил автомобиль ва Yamata номли Туркия қурилиш компаниясига тегишли бўлган йўловчи автобус иштирокида автоҳалокат содир бўлган.
Ўзбекистоннинг Хабаровск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ҳодиса юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган.
Расмий маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида 1 нафар автобус йўловчиси ҳалок бўлган, 14 нафари турли даражада тан жароҳати олган. Ушбу автобусда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Архангельск шаҳрида қурилиш ишлари давомида бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этганди.
Live
Барчаси