Андижонда фуқаро ИИБ мансабдорига пора берди (видео)
3-саҳифа
−
15 Октябрь 4044 2 дақиқа
Андижон вилоятида ички ишлар ходимига пора берган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 сентябрь куни 42 ёшли шахс ўзининг жиноий шериклари билан Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи фуқарони алдов йўли билан Андижон шаҳрида жойлашган уйга чақириб, уни кийимсиз ҳолатда видеога олган. Товламачилик йўли билан ундан 300 доллар талаб қилиб, пулларни бермаса, ялонғоч видеоларини интернетда тарқатиб, шарманда қилиш билан қўрқитган.
Жабрланувчи эса ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Унинг аризаси юзасидан мазкур ҳолатни ҳужжатлаштириш жараёнида гумонланувчи сифатида жалб этилган шахс Балиқчи тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосарига ўзи ва шерикларига нисбатан чора кўрмаслик, ҳужжатларни тергов органига юбормаслик ва ишни ёпиб юбориш эвазига пора сифатида 300 доллар таклиф қилган. Туман ИИБ мансабдори эса вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, фуқарога хатти-ҳаракатлари қонунга зид эканини тушунтиришига қарамасдан, пора таклиф қилаётганини айтиб берган ва ушбу шахсга қонуний чора кўришни сўраган.
26 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи ИИБ биносида 300 долларни туман ИИБ мансабдорига бераётган вақтида ушланди ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида фуқаро жиноят қидирув вакилига аниқланган ҳолат юзасидан чора кўрмасликни сўраб, 10 минг доллар берган вақтида ушланганди.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь