“Барселона” марказий учрашувда ғалабага эришди

Спорт

image

Кеча, 2 декабрь куни “Барселона” Суперкубок учрашувлари сабаб Ла Лига 19-тур учрашувини муддатдан олдин ўтказди. Марказий баҳсда каталонияликлар “Атлетико Мадрид”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, рақибнинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди.

Учрашув фаол тарзда бошланди. Ўйиннинг 19-дақиқасида Алекс Баэна жамоаси қарши ҳужумидан унумли фойдаланиб, “Атлетико Мадрид”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

“Барселона” бу голга тезда жавоб қайтаришга эришди. 26-дақиқада Рафинья Педрининг узатмасидан сўнг Облак дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг мезбонлар ҳужуми кучайди ва 36-дақиқага келиб пенальти ишлаб олди, бироқ Роберт Левандовский ушбу вазиятдан унумли фойдалана олмади.

Иккинчи бўлимда “Барселона” яна фаолроқ бошлади. Қисқа вақт ичида бир нечта имконият яратилганидан сўнг, Дани Ольмо 65-дақиқада жарима майдони ичидан аниқ зарба бериб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларида эса Ферран Торрес қарши ҳужумни гол билан якунлаб, якуний ҳисобни 3:1 кўринишида келтирди. Шу тариқа “Атлетико Мадрид”нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунланди. “Барселона” эса ушбу ғалабадан кейин 4 очколик фарқ билан турнир жадвалида пешқадамга айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Рафинья “Атлетико Мадрид” Дани Ольмо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг