Биатлончилар Олимпиадада овқатдан заҳарланди – ОАВ
Спорт
−
16 Февраль 828 1 дақиқа
Германиялик биатлончилар Янина Хеттих-Вальц ва Ванесса Войгт, шунингдек, чехиялик Жессика Йислова Италиядаги Олимпия ўйинларида бургерлардан заҳарланди. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Янина Хеттих-Вальц ва Ванесса Фойгт ошқозон билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Аёллар ўртасидаги индивидуал пойгадан сўнг немислар меҳмонхонада бургер еган. Йислова ҳам шунга ўхшаш аломатларни бошдан кечирган ва у спринтдан чиқиб кетган.
“Биз улар ёқтирмаган нарсани еб қўйган деб тахмин қиламиз. Муаммо атиги бир кеча давом этди. Янинанинг реакцияси эртаси куни содир бўлди, шунинг учун у спринтга етарлича тайёр эмас эди. Аммо бизнинг тиббий бўлимимиз ва миллий терма жамоа шифокори жиддий нарса йўқлигига амин”, дейди Германия спорт директори Феликс Биттерлинг.
Таъкидланишича, немис биатлончилари воқеадан кейин бошқа жойга кўчиб ўтган ва ҳозирда трассадан уч километр узоқликда яшамоқда. Жамоанинг шахсий ошпази ҳам мавжуд.
Маълумот учун, Олимпия ўйинларида жорий йилнинг 17 ва 18 февраль кунлари биатлон бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида эстафета пойгалари бўлиб ўтади, ундан кейин 20 ва 21 февраль кунлари эса эркаклар ва аёллар ўртасида оммавий стартлар ўтказилади.
Live
Барчаси