Бухорода тунги клубдаги қизлар фоҳишаликка мажбурланди (видео)

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида тунги клубдаги аёл ва қизларни фоҳишаликка мажбурлаган шахс ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Бухоро шаҳридаги тунги клублардан бирида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда муқаддам безорилик жинояти билан судланган тунги клуб раҳбари Instagram тармоғи орқали республиканинг турли вилоятларидан ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл-қизларни танлаб олганлиги аниқланган. Уларга юқори маош ва раққосалик фаолиятини ваъда қилиб, Бухоро шаҳрига олиб келган. Сўнгра уларнинг эркинлигини чеклаб, руҳий ва жисмоний таъсир ўтказиш орқали тунги клуб мижозлари билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган.

Жабрланувчиларнинг ишлаб топган маблағлари клуб раҳбари томонидан мажбурий равишда тортиб олинган. Бўйсунмаганларга нисбатан эса тан жароҳати етказилган.

Тезкор тадбир давомида тунги вақтда клубда фаолият юритаётган жами 23 нафар аёл ва қизлар Бухоро шаҳар бўйича ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига олиб борилган.

Ҳозирги пайтда тунги клуб раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 3 нафар аёлни Бирлашган Араб Амирликларига фоҳишалик учун юбораётганлар ушлангани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси Бухоро тунги клуб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг