Диққат! Бугун пойтахтда кучли шамол эсиб, чанг-тўзон кўтарилади
Бу қизиқ
−
15 Июнь 1928 1 дақиқа
Бугун, 15 июнь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари, жумладан, Тошкент шаҳрида кучли шамол ҳамда айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Шу сабабли пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси огоҳлантириш билан чиқди.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларидан эҳтиёт чораларига амал қилиш сўралади.
Жумладан:
- зарурат бўлмаса, кучли шамол вақтида очиқ ҳудудларда қолмаслик;
- дарахтлар, реклама конструкциялари, электр симлари ва енгил қурилмалар яқинида турмаслик;
- автомобилларни дарахтлар ва мустаҳкамланмаган бошқа конструкциялар остида қолдирмаслик;
- чанг-тўзон вақтида имкон қадар деразаларни ёпиқ сақлаш тавсия этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 16–19 июнь кунлари кутилaётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси