Фьюри келаси йил рингга қайтмоқчи
Спорт
−
09 Октябрь 1713 1 дақиқа
Британиялик Тайсон Фьюри профессионал боксдаги фаолиятини тикламоқчи ва кейинги йил рингга қайтиш ниятида. Бу ҳақда “The Ring” нашри хабар берди.
WBC, WBO, IBO, WBA Super, The Ring, IBF версиялари бўйича супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрининг промоутери Френк Уоррен ўз вакилининг 2026 йилда рингга қайтиши ва навбатдаги жангини ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.
“Ўтган ҳафта у билан суҳбатлашдим. У келаси йили қайтиб, жанг ўтказмоқчи эканини айтди. Тайсон рингга қайтишни истаяпти”, деди промоутер.
Маълумот учун, жорий йилнинг январь ойида Тайсон Фьюри профессионал боксдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Бироқ ёзнинг бошида британиялик боксчи келаси йили яна рингга қайтиб, Усик ёки Жошуга қарши жанг ўтказишдан манфаатдор эканини бир неча бор таъкидлаганди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси