Испанияда қора мушук боқиш вақтинча тақиқланди
Олам
−
20 Октябрь 3556 2 дақиқа
Испаниянинг шимоли-шарқий Каталония минтақасидаги Террасса шаҳри Halloween байрами арафасида шаҳар аҳолисига қора мушук боқиб олишни тақиқлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ҳайвонларни муҳофаза қилиш хизмати берган баёнотга кўра, жорий йилнинг 6 октябридан 10 ноябригача қора мушукларни боқиб олиш ёки васийликка олиш бўйича барча сўровлар рад этилади, чунки одамлар уларни жароҳатлаши ёки байрамда декоратив восита сифатида фойдаланиши мумкин.
Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ноэль Дуқуэнинг айтишича Helloween байрами олдидан қора мушукларга бўлган талаб одатдагидан ортади.
Террасса шаҳар кенгаши қора мушукларга нисбатан шафқатсизлик ҳолатлари шаҳарда қайд этилмаганини билдирган бўлса-да, бошқа ҳудудларда бундай ҳолатлар юз бергани ва ҳайвонларни ҳимоя қилувчи гуруҳлар томонидан огоҳлантиришлар берилгани сабабли бу қарорни қабул қилганини айтган.
“Одамлар мушукларни фақат урф бўлгани учун ёки ҳиссиётга берилиб боқиб олишининг олдини олишга ҳаракат қиламиз. Бу каби ҳолатларда, яъни ҳайвонларга шафқатсизлик қилинганда биз буни олиш учун чораларни кўрамиз”, дейди шаҳар ҳокимининг ўринбосари.
Шаҳар кенгаши бу чорани вақтинчалик қоида эканлигини таъкидлаб, янги қоидалар ҳайвонларни муҳофаза қилиш бўйича қўшимча эҳтиёт чораси эканини қўшимча қилган. Шу билан бирга, келажакда бундай тақиқ яна жорий қилиниши мумкинлигини инкор этмаган.
“Тақиқлар давомида фақат алоҳида кўриб чиқиладиган истисно ҳолатларга рухсат берилади ва Helloween байрамидан кейин боқиб олиш бўйича одатий жараёнлар давом эттирилади”, дея қўшимча қилинади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британияда дунёдаги энг кекса мушук Рози 33 ёшида вафот этган эди.
Бунёд Келдибоев