Истанбулда наркотик савдосига алоқадор 6 ўзбекистонлик қўлга олинди
3-саҳифа
−
03 Октябрь 3997 1 дақиқа
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Истанбулда 6 киши, шу жумладан “Жасмин” тахаллусли шахс қўлга олиниб, 30 сентябрь куни “Молтепа” ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган.
Билдирилишича, мазкур шахслар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумон қилинмоқда. Тинтув тадбирлари давомида олинган ашёвий далиллар экспертизага юборилган. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жиноят содир этган ва қидирувда бўлган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияда ушланган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь