“Қашқадарёликман, зўринг борми?”. Тошкент кўчаларида ҳайдовчиларни ҳақоратлаган шахс жазоланди

3-саҳифа

image

Тошкент кўчаларида жамоат тартибини бузиб, ҳайдовчиларни ҳақорат қилган фуқаро 10 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.

Унга кўра, фуқаро жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 18:50 да Яшнобод туманидаги Бирлашган ва Авиасозлар кўчалари чорраҳаси яқинида жамоат тартибини бузгани аниқланган. У йўл ўртасида баланд овозда ҳайдовчиларни ҳақоратлаб, уларнинг ҳаракатланишига халақит берган. Шу орқали жамоат тартиби ва фуқароларнинг осойишталиги бузилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳам эркакнинг ҳайдовчиларни жуда қўпол сўзлар билан ҳақоратлагани, уларнинг ҳаракатланишига ҳалақит қилгани ҳамда “Қашқадарёликман, зўринг борми?”, деган гапларини эшитиш мумкин.

Суд жараёнида фуқаро айбини тўлиқ тан олиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, суддан енгилроқ жазони қўллашни сўраган.

Фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган хуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва унга ушбу модда билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Шу билан бирга, махсус қабулхонада сақлаш харажатлари сифатида ҳар бир кунга базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, яъни 618 минг сўм миқдоридаги маблағ давлат фойдасига ундирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида маст эркаклар инспекторлар билан жанжаллашиб, жамоат тартибини ҳамда фуқаролар осойишталигини бузганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳақорат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг