Қибрайда 6 сотих ерни 54 минг долларга сотишга уринганлар ушланди
Олам
−
04 Ноябрь 4033 1 дақиқа
Тошкент вилоятида фермер хўжалигининг 6 сотих ер майдонини 54 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментининг Қибрай тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Р.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва М.Т. фуқаро Ф.Ш. нинг ишончига кириб, тумандаги “И.О.” фермер хўжалигининг суғориладиган ер майдонининг гўёки тоифасини ўзгартириб, 6 сотихини 54 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида туман ҳокимлиги захирасида бўлган 3,5 гектар ер майдонини 1 млрд 500 млн сўмга сотишга уринган шахс ушланганди.
Live
Барчаси