Қирғизистон Сурияга 150 тонна гуманитар ёрдам юборди

Олам

image

Қирғизистон Сурия халқига умумий оғирлиги 150 тоннага яқин бўлган гуманитар ёрдам юборди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Президент топшириғига мувофиқ, юкни етказиб беришни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ва Туркиянинг тегишли идоралари ёрдамида амалга оширди.

Маълумотга кўра, Сурияга ун, гуруч, шакар, ўсимлик ёғи ва бошқа турдаги зарур маҳсулотлар етказиб берилган.

“Бу гуманитар акция давлат раҳбари ва Қирғиз халқи томонидан тинчликни мустаҳкамлаш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда эҳтиёжманд давлатларга инсонпарвар ёрдам кўрсатишга бўлган садоқатнинг амалдаги ифодаси бўлди”, дейилади баёнотда.

Сурия ҳукумати вакиллари эса, Сурия Араб Республикаси муваққат президенти Аҳмад Ҳусайн аш-Шара ва Сурия халқи номидан, Қирғизистон Президенти ва халқига миннатдорлик билдириб, бу ёрдамни “жуда муҳим ва ҳақиқий биродарона қўллаб-қувватлаш” деб таъкидлади. Учрашув чоғида томонлар минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни ва икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг