Каннаваро Қаршига борди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штаби миллий терма жамоага номзод футболчиларни ўйинлари кузатиш мақсадида Қарши шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

ЎФАнинг маълум қилишича Фабио Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штаби Ўзбекистон суперлигасидан ўрин олган қуйидаги учрашувларни стадиондан томоша қилиши режалаштирилган:

16 октябрь

  • “Насаф” – “Қўқон-1912”

17 октябрь

  • “Машъал” – “Хоразм”

18 октябрь

  • “Динамо” – “Бухоро”

19 октябрь

  • “Пахтакор” – “Қизилқум”

Маълумот учун, Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасини қабул қилиб олганидан сўнг иккита ўртоқлик учрашувида терма жамоага устозлик қилди. Жорий йилнинг 9 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Қувайтга қарши ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, 13 октябрь куни Малайзияда Уругвайга 1-2 ҳисобида имконият бой берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фабио Каннаваро Суперлигаси ўйинларини кузатишини, Ўзбекистонда узоқ қолишини ва ҳатто велосипедини ҳам ўзи билан олиб келганлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи Фабио Каннаваро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг