Каннаваро Тошкентга келди

Спорт

image

Бугун, 6 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигига номзод Фабио Каннаваро мураббийлар штаби билан бирга Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.

Қайд этиш жоиз, Жаҳон чемпиони ҳамда “Олтин тўп” соҳиби Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишга яқин турибди. Италиялик мутахассис мазкур лавозимни эгаллаш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан оғзаки келишувга эришган.

Маълумот учун, Фабио Каннаваро футболдаги фаолиятини якунлагач, Яқин Шарқ ва Хитой клубларини бошқарган. 2019 йилда у Хитой терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган. 2022 йилдан 2023 йилгача Италиянинг “Беневенто” клуби бош мураббийи бўлиб ишлаган. 2024 йилнинг апрелида у “Удинезе” (Италия) клубини қабул қилиб олган ва бир муддат ишлаган.  Шундан сўнг, Каннаваро Хорватиянинг “Динамо Загреб” клубида ҳам бош мураббий сифатида фаолият юритган. У жорий йилнинг 9 апрелидан буён ишсиз.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 52 ёшли мутахассиснинг маоши мураббийлик харажатларини ҳисобга олган ҳолда йилига тахминан 4 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар берилган эди . Халқаро нашрлар бу кўрсаткич билан Каннаваронинг дунёдаги энг кўп маош олувчи тўртинчи мураббий бўлишини ёзди.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон МТЖ Фабио Каннаваро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг