Халқаро қидирувдаги ўзбекистонликлар Туркияда ушланди

3-саҳифа

image

Халқаро қидирувда бўлган 6 фуқаро Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Интерпол томонидан ўтказилган учрашувларда Тошкент ва Анқара Миллий марказий бюролари ўртасида келишувга эришилган. Анқара Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларининг кўмагида халқаро қидирувда бўлган 6 фуқаро махсус хизматга топширилган. 

“Улар турли жиноятлар, жумладан, одам савдоси, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ва бошқа оғир жиноятларни содир этганликда айбланмоқда”, дейилади хабарда. 

Ушланганлар Анқара Интерпол Миллий марказий бюроси ва Туркия жандармерияси ходимлари кузатувида олиб келинган. Олти нафар шахснинг барчаси кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон томонига топширилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фирибгарлик жиноятида айбланиб, қидирувда бўлган бир неча шахслар қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинганди. Мамлакатга қайтарилганлар орасида 1982 йилда Бухоро вилоятида туғилган А.Ғ., 1992 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Б.Ш. ҳамда 1970 йилда Навоий вилоятида туғилган М.Г. бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзбекистон Интерпол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг