Мисрда Саида Мирзиёеванинг фаолияти эътироф этилди
Жамият
−
10 Декабрь 4999 1 дақиқа
Мисрнинг машҳур “Al-Liwaa Al-Islami” газетаси биринчи саҳифасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева фаолияти ва Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларига бағишланган таҳлилий мақолани чоп этди.
“Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида илмий лойиҳалар” сарлавҳали мақолада Ал-Азҳар мажмуаси Бош имоми, шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибнинг Ўзбекистон делегацияси билан учрашуви тафсилотлари келтирилган.
Хориж матбуоти Ўзбекистоннинг бугунги кунда “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси остида олиб бораётган сиёсатини юксак баҳоламоқда. Хусусан:
- Ўзбекистон ва Ал-Азҳар ўртасида қўшма илмий лойиҳалар бошланиши;
- Талабалар учун махсус грантлар ва тажриба алмашинув дастурлари;
- Экстремизмга қарши курашда Ўзбекистон тажрибасининг ўрганилиши алоҳида қайд этилган.
Бу мақола Ўзбекистоннинг маданий дипломатияси ва Саида Мирзиёеванинг халқаро алоқаларни ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатлари Ислом дунёсининг энг нуфузли минбарларида ҳам эътироф этилаётганидан далолатдир.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қоҳирада Миср бош имоми, “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашганди. Кеча, 9 декабрь куни у Қоҳирада Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида энг қадимий масжидлардан бирини зиёрат қилди.
Live
Барчаси