Неймар Европага қайтиши мумкин
Спорт
−
15 Октябрь 1829 1 дақиқа
“Сантос” футболчиси Неймар фаолиятини Европада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Фабрицио Романога таянган ҳолда ESPN нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, ҳужумчиси “Интер” ва “Наполи” клубларига боғлиқ миш-мишлар фонида А Серияга ўтишга ижобий қарамоқда. 33 ёшли футболчи йил охирида эркин агентга айланиши ва у Европага қайтиши мумкин.
Неймар “Барселона” ҳамда ПСЖ сафларида ўн йил тўп тепган. Келгуси йилги Жаҳон чемпионати олдидан Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттининг эътиборини тортиш ва миллий жамоага қайта чақирув олиш умидида, Неймар Италияга кўчиб ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймарни “Интер Майами” жамоаси ўз сафига қўшиб олиб, МСН триосини яна бирлаштирилмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси