ОФК Ўзбекистонни 340 минг доллар жаримага тортди

Спорт

image

Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясини ташкилот қоидасини бузганлиги учун жазолади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.

Маълум бўлишича, ЎФА 10 июнь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Қатар учрашуви доирасида ОФК Халқаро ўйинларни бошқариш доирасидаги 11.13-моддани бузган.  Мазкур моддага кўра, ОФК ҳомийлик хусусиятини текшириш учун ҳомийлик шартномаларини кўришни сўраши мумкин. Мазкур қоидани бажармаслик тегишли сўровнинг рад этилишига олиб келиши мумкин.

ОФК ҳар бир ўйин учун мезбонлардан стадионнинг ҳар қандай ҳудудида ўз ҳомийларидан бошқа брендлар бўлмаслигини қатъий талаб қилади.

ЎФА эса мазкур қоидани бузган ҳолда Қатарга қарши ўйиндан сўнг майдон ҳудудига ОФКнинг расмий ҳомийси бўлмаган BYD бренди остидаги автомобилларни олиб кирган.

ЎФА мазкур ҳолат юзасидан сўровни ОФКга кеч юборгани ва шу сабабли ташкилот ассоциацияни жаримага тортганини маълум қилди.

Маълумот учун, 340 минг доллар миқдоридаги жарима пулини ОФК Интизом ва одоб-ахлоқ кодексининг 11.3-моддасига мувофиқ жазо муддатидан бошлаб, 30 кун ичида тўлаши шарт.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон ЎФА ОФК Қатар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг