Озарбайжонлик футболчи пичоқланди

Спорт

image

Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида “Кяпаз” футбол клуби футболчиси Вейсал Рзаев пичоқ билан ҳужумга учраб, оғир жароҳат олди. Бу ҳақда “anews” нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, футболчи Ганжада ҳужумга учраган ва пичоқланган. У ҳозирда шифохонага ётқизилган.

“Унга Ганжа шаҳрида ҳужум қилинган. Ҳозирда у шифохонага ётқизилган, аҳволи оғир деб баҳоланмоқда”, дейилади “Кяпаз” клуби баёнотида.

Маълум қилинишича, маҳаллий Ички ишлар вазирлигининг минтақавий гуруҳи полиция ҳодиса юзасидан тергов олиб бораётганини маълум қилган. Ҳужумни содир этганликда гумон қилинган шахсни қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув чоралари давом этмоқда. Ҳужумни содир этган шахс ҳозирча қўлга олинмаган. Рзаевга қилинган ҳужум сабаблари ҳозирча номаълум.

Қайд этилишича, 23 ёшли Вейсал Рзаев 2020 йилда “Кяпаз” клуби билан шартнома имзолаган. У ўша йили маҳаллий “Сабаҳ” клубига қарши учрашувда жамоа сафида дебют қилган. Ҳозирда “Кяпаз” Озарбайжон чемпионатида 11-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон пичоқланди “Кяпаз” Вейсал Рзаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг