Россияда мигрантларнинг ҳаракати устидан назорат кучайтирилади
Олам
−
02 Январь 12096 1 дақиқа
Россияда 2027 йил охиригача хорижий фуқароларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатланишини назорат қилувчи янги ахборот тизими яратилади. 2026 йилда эса хорижий фуқароларни биометрик идентификация қилиш тизими ишга туширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда мамлакат ҳукуматининг миграция сиёсати соҳасидаги режасида сўз боради.
Ҳужжатда хорижий фуқароларнинг ҳаракатланишини назорат қилиш ахборот тизимини яратиш муддати 2027 йил 10 декабрь қилиб белгиланган. Мазкур ишлар Ички ишлар органлари, Федерал хавфсизлик хизмати, Транспорт вазирлиги ва Рақамли ривожланиш вазирлиги томонидан Россия ҳудудлари иштирокида олиб борилади.
Шунингдек, Россия ИИВ 2027 йилга қадар халқаро авиакомпанияларнинг авиачипталарни бронь қилиш тизимларига кириш ҳуқуқини олади. Бу хорижий ташувчиларни Россияга кириши тақиқланган чет эл фуқаролари ҳақида олдиндан хабардор қилиш мақсадида амалга оширилади. ИИВ режаларида, шунингдек, очиқ манбаларни таҳлил қилувчи ахборот тизимини яратиш ҳам кўзда тутилган.
Бундан ташқари, ҳужжатда айтилишича, 2026 йил декабригача хорижий фуқароларни биометрик идентификация қилиш ахборот тизимини яратиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йил 1 январдан бошлаб Россиядаги барча мигрантлар рус тилини билиш бўйича тестларни компьютер орқали ва масофавий технологиялар ёрдамида топшириши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси