Саида Мирзиёева АҚШ вакиллари билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 16 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева АҚШнинг Юта штати Сенати аъзолари ва бизнес доиралари вакилларидан иборат делегация билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Президент ёрдамчисининг ёзишича, икки томонлама учрашувда таълим, бизнесни ривожлантириш, айниқса, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда технологиялар борасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ амалий қадамлар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон делегацияси томонидан “Silicon Slopes” технологиялар ҳудуди ҳамда Юта штати университетлари билан алоқалар ўрнатишга катта қизиқиш билдирилган. Шунингдек, Ўзбекистон экспортчилари ва Солт-Лейк-Сити шаҳридаги Жаҳон савдо маркази ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилинган.

“Ишончим комилки, бу мустаҳкам ва ўзаро манфаатли шерикликнинг ҳали бошланиши”, дея ёзади Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашув ўтказган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Саида Мирзиёева Юта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг