Шавкат Мирзиёев Термиздаги этношаҳарчага борди

Жамият

image

Бугун, 26 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида барпо этилган этношаҳарчага ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу лойиҳа Сурхондарё тарихи, ҳунармандчилиги ва анъанавий санъати намуналарини намоён этиш учун замонавий инфратузилмага эга янги маданий маскан сифатида яратилган.

Мажмуа 10 миллион долларлик инвестиция ҳисобидан барпо этилган. Олти гектар майдонда тарихий қиёфадаги бинолар, оилавий меҳмон уйи, дўмбира устахонаси, бахшичилик экспозицияси, миллий таомлар ресторани, болалар учун ўйин майдончаси ҳамда мусиқий фавворалар қад ростлаган.

Шаҳарча йилига 180 минг нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш қувватига эга, бу ерда 250 нафар одамга доимий иш ўринлари яратилади. Меҳмонлар нафақат ҳунармандларнинг маҳсулотларини харид қилишлари, балки уларнинг ишини кузатишлари ҳам мумкин.

 

Президент туризм масканида яратилган шароитлар билан танишган, ҳунармандлар билан мулоқот қилиб, ташриф буюрувчилар учун ташкил этилган бадиий дастурни томоша қилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга вилоятига ташрифи чоғида умумий қиймати 7,1 млрд доллар бўлган 44 та лойиҳани ишга туширганди. Шунингдек, Президент Жарқўрғон туманида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивига ташриф буюриб, сумалак сайлида иштирок этди ва вилоятдаги ҳарбий қисмда ҳам бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Шавкат Мирзиёев Термиз этношаҳарча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг