Шавкат Мирзиёев Япония парламенти спикери билан учрашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 декабрь куни Токио шаҳрига расмий ташрифи доирасида Япония Парламентининг Вакиллар палатаси спикери Фукусиро Нукага билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон – Япония стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали, жумладан, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Икки мамлакат парламент делегациялари ўртасидаги ўзаро ташриф ва учрашувлар фаол тус олгани катта мамнуният билан қайд этилган. Парламентларда дўстлик гуруҳлари фаол иш олиб бормоқда. Май ойида Токиода навбатдаги парламентлараро форум муваффақиятли ўтказилган.

Парламентларнинг қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ва Япония префектуралари ассамблеялари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект соҳасида қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Япония Парламенти Маслаҳатчилари палатаси президенти билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Япония Токио

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг