Судья пора билан ушланди
Жамият
−
24 Ноябрь 14836 1 дақиқа
Ҳакамлик суди судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳакамлик суди судьяси ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 2 нафар фуқарони Жанубий Корея давлатига мавсумий ишчи сифатида юборишга келишиб, 15 000 АҚШ доллари талаб қилган. У ишни тезроқ битириб бериш учун олдиндан 4 100 АҚШ доллар олган.
Аммо берган ваъдасини устидан чиқа олмагач, муқаддам олган пул маблағидан бир қисмини қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а” банди ва 28 (Жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддаси (пора бериш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда “сохта” ички ишлар ходими ушланганди.
Live
Барчаси