Суюнчи! Қаршида 4 эгизак қизалоқ дунёга келди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 4 эгизак қизалоқ туғилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, китоблик Жасур Мақаев ва Дилфуза Баҳриддинова 5 нафар қизнинг ота-онаси бўлган. 

“Яқинда бу оилада бир йўла яна 4 қизалоқ туғилган. Натижада ушбу оила 9 қизли бой хонадонга айланди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, эгизаклар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё филиалида муддатидан олдин кесарча кесиш амалиёти орқали дунёга келган.

Биринчи қизалоқнинг вазни 1400 гр, бўйи 37 см, иккинчи қизалоқнинг вазни 1450 гр, бўйи 38 см, учинчи эгизакнинг вазни 1600 гр, бўйи 40 см, тўртинчисининг вазни 1400 гр, бўйи 37 см. Айни пайтда қизалоқлар филиалда халқаро протоколлар асосида парваришланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида 3 нафар эгизак чақалоқ туғилганди. Дунёга келган чақалоқларнинг 2 нафари ўғил, 1 нафари қиз бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қарши эгизак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг