Тошкентда эркак бировнинг машинасини олиб қочди (видео)
3-саҳифа
−
01 Ноябрь 5675 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида машина олиб қочган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Гумонланувчининг сўзларига кўра, у бу ишга пули қолмагани учун бирор нарса ўғирлаб тирикчилик қилиш мақсадида қўл урган. Машинанинг очиқ эканидан ҳамда калитнинг ўт олдиргичда турганидан фойдаланиб, у автомобилни олиб қочган. Бектемир тумани Чирчиқ бўйига бориб, машинани ичидан икки дона монитор, бир дона видеорегистратор, битта фонарь, битта сумкани олиб, машинадан тушган, кейин эса воқеа жойидан қочган.
“Қилган ишимдан афсусдаман. Бошқа ҳеч кимга қилишни маслаҳат бермайман. Бу яхши иш эмас экан. Оқибатини билмаган эдим. Мени кечиришингизни сўрайман, бу иш бошқа такрорланмайди. Қилган ишимдан пушаймонман, тавба қилдим”, дейди у.
ИИББ хабарига кўра, гумонланувчи олдин ҳам судланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида Собалт машинасини олиб қочган 2 нафар йигит Тошкент вилоятида уларни тўхтатган ички ишлар органи ходимини пичоқлаганди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь