Тошкентда фильтр ўрнатмаган 10 та иссиқхона ёпилди
Жамият
−
28 Ноябрь 1528 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида фаолият юритувчи яна 10 та иссиқхона ёпилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент туманида атроф-муҳитга таъсир кўрсатаётган омиллар бўйича экологик мониторинг ишлари давом эттирилган.
Ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Чиғатой, Кенсой, Қирариқ, Кўксарой ва Шамсиобод маҳаллаларидаги 32 та иссиқхона текширилган. Кўмир ёқилғисида иситилаётган 10 та иссиқхонада ҳаво тозалаш учун мўлжалланган фильтр қурилмалари йўқлиги ва яна 3 тасида чиқиндиларни ёқиш ҳолатлари аниқланган. Ҳудудий экология бўлинмалари томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, 10 та иссиқхонанинг фаолиятини тўхтатиш чоралари кўрилган.
Мутахассислар томонидан кўмир ёқиш вақтида ўрнатилиши зарур бўлган фильтр қурилмаларининг меъёрий талаблари, чиқиндиларни белгиланган тартибда йўқ қилиш борасидаги зарурий тушунтиришлар берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда ҳавони ифлослантирган 20 та корхона ёпилганди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь