Трамп BBC'дан 5 млрд долларгача компенсация ундирмоқчи
Олам
−
15 Ноябрь 1802 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп BBC’га қарши даъво аризаси беришни режалаштираётганини маълум қилган эди. Шундан сўнг Буюк Британиянинг BBC телерадиокомпанияси АҚШ Президенти Дональд Трампдан расмий узр сўраб, унга компенсация тўлаш ҳақидаги талабларини рад этганди. Трамп эса ўз нутқининг монтаж қилиниши атрофидаги можаро бўйича 1 миллиарддан 5 миллиард долларгача компенсация талаб қилмоқчи. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
“Биз уларга қарши судга мурожаат қиламиз. Тахминан келаси ҳафта 1 миллиарддан 5 миллиард долларгача даъво қиламиз,” дейди Трамп Air Force One самолётида журналистлар билан суҳбатда.
Шунингдек, Трамп бу масалани Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер билан муҳокама қилмаганини, у билан яхши алоқалари борлигини айтган, аммо ушбу дам олиш кунлари унга қўнғироқ қилмоқчи эканини қўшимча қилган. У Стармер унга боғланишга ҳаракат қилганини ва “жуда ҳижолат бўлганини” билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур можаро туфайли BBC бош директори Тим Дейви ва янгиликлар бўлими раҳбари Деборра Тернес истеъфога чиққанди.
Трампнинг адвокатлари BBC агар раддия эълон қилмаса, узр сўрамаса ва компенсация тўламаса, уни судга бериб, 1 миллиард долларлик зарар ундиришини айтиб огоҳлантирганди.