Ўзбекистон МТЖ аъзоларига қандай автомобиль совға қилиниши айтилди

Спорт

image

Бугун, 6 июнь куни соат 16:30 да Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоа Бирлашган Араб Амирликларидан Тошкентга қайтиб келади. Уларга Президент совғаси – BYD автомобиллари топширилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

“Пойтахтимизда минглаб юртдошларимиз йигитларимизни тантанали кутиб олишга шай турибди. Терма жамоа аъзолари шарафига ўтказиладиган тантанали маросимда уларга Президент совғаси – BYD автомобиллари топширилади”, дея ёзган Асадов.

Маълумот учун, кеча, 5 июнь куни Жаҳон чемпионати-2026 турнири Осиё минтақаси саралаш босқичи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоасини ўзининг “Ал-Наҳайён” стадионида қабул қилди ва ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

Ушбу беллашувда қайд этилган дуранг натижаси билан Тэмур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини расман қўлга киритди.

Беллашувни австралиялик элит реферилар бригадаси бошқарди. FIFA ҳаками Шон Эванс майдондаги асосий назоратни олиб борди.

Ушбу ғалаба 34 йил кутилган натижа деб баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Дабидаги (БАА) ўйиндан сўнг футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига қўнғироқ қилиб, уларни тарихий ютуқ - илк бор жаҳон чемпионатига чиққани билан самимий табриклаб, уларга “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонини беришини айтганди. Сал ўтиб давлат раҳбари ушбу мазмундаги фармонга имзо чекди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент совғаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг