Ўзбекистонда ҳар дақиқада нечта чақалоқ туғилиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонтда ҳар дақиқада 2 нафар чақалоқ дунёга келади. Бу ҳақда “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2024 йилда мамлакатда 926,4 минг нафар чақалоқ дунёга келган. Бу дегани ҳар куни 2531 нафар, ҳар соатда 105 нафар, ҳар дақиқада 2 нафар, ҳар 34 сонияда 1 нафар чақалоқ туғилади.

Қиёслаш учун ҳар дақиқада Қозоғистонда – 0,6 нафар, Тожикистонда – 0,5 нафар, Қирғизистонда – 0,3 нафар, Туркияда – 3 нафар, Германия ва Францияда – 1,4 нафардан, Хитойда – 17,1 нафар, Ҳиндистонда – 43,6 нафар чақалоқ туғилади.

“Бу шунчаки статистика эмас. Бу рақамлар мамлакатимизда оила институтининг мустаҳкамланаётганини, ёшлар улушининг юқорилигини, демографик дивиденд даври давом этаётганини ва келгусида меҳнат бозори, таълим ва ижтимоий инфратузилмага бўлган талаб ошишини англатади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойи охирида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллион нафардан ошган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон чақалоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг