Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар ЖЧ совриндори бўлди
Спорт
−
29 Сентябрь 3529 2 дақиқа
Кеча, 28 сенятбрь куни 25 ёшли ўзбекистонлик пара енгил атлетикачи Ёрқинбек Одилов Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида давом этаётган Жаҳон чемпионатининг F57 тоифасидаги найза улоқтириш беллашувларида кумуш медалга эга чиқди. Одилов ўз уринишлари доирасида 52,06 метр натижа билан шахсий рекордини янгилади.
Эркаклар ўртасида найза улоқтириш дастури (F57):
- Олтин медаль: Муҳаммад Халванди (Туркия) – 53,30 метр;
- Кумуш медаль: Ёрқинбек Одилов (Ўзбекистон) – 52,06 метр;
- Бронза медаль: Омонуллоҳ Папи (Эрон) – 51,55 метр.
Эркаклар ўртасида F37 тоифасида ўтказилган ядро улоқтириш баҳсларида иштирок етган Толиббой Йўлдошев ҳам совридорлар қаторидан жой олди. Париж-2024 Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндори Толиббой Йўлдошев 15,86 метр натижа билан Жаҳон чемпионати бронза медалига эга чиқди. Бу Йўлдошев карьерасидаги ҳозирга қадар бўлган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
-Recovered(3).jpg)
Эркаклар ўртасида ядро улоқтириш дастури (F37):
- Олтин медаль: Альберт Хинчагов (Нейтрал мақомдаги спортчи) – 16,55 метр (ЖЧ рекорди);
- Кумуш медаль: Александр Белобоков (Нейтрал мақомдаги спортчи) – 16,16 метр;
- Бронза медаль: Толиббой Йўлдошев (Ўзбекистон) – 15,86 метр.
Маълумот учун, Бу натижа Ёрқинбек Одилов ва Толиббой Йўлдошевларнинг ҳам Жаҳон чемпионатларидаги 2-медали ҳисобланади. Одилов 2023 йилда Париж мезбонлигидаги дунё биринчилигида ҳам кумуш медални қўлга киритган бўлса, Толиббой Йўлдошев ўша ЖЧда бронза медалига эга чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик Егор Болотов Сингапурдаги пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритганди.
Live
Барчаси