Яна бир давлатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Жамият

image

Доминикан Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Алехандро Ариас Сарсуэла тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Саидовнинг билдиришича, Доминикан Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ўз дипломатик миссиясини бошлаган Алехандро Ариас Сарсуэла унга ишонч ёрлиқларини топширган.

“Биз узоқ масофага қарамай, мамлакатларимиз ўртасида барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилдик. Ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд бўлиб, элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Саидов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Кенжи Ҳирата Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди.

Шунингдек, олдинроқ Бахтиёр Саидов Сербиянинг Ўзбекистондаги янги тайинлан фавқулодда ва мухтор элчиси Момчило Бабичдан ҳам ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олганди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон Бахтиёр Саидов Доминикан Алехандро Ариас Сарсуэла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг