Янги йилнинг илк кунларида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет жорий йилнинг 1-8 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқдан 3-8 даража совуққача ўзгариб туради, кундузи 1-2 январда 3-8 даража илиқ, 3-4 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 5-8 январда 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлаприда ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 3 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-2 январда баъзи жойларда 13-18 м/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқдан 0-5 даража совуққача ўзгариб туради, кундузи 1 январда 7-12 даража илиқ бўлади, 2-8 январда 10-15 даража илиқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туради; Навоий вилояти шимолида кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқдан 3-8 даража совуққача ўзгариб туради, кундузи 1-2 январда 3-8 даража илиқ, 3-4 январда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 5-8 январда 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 3-4 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 январда кечаси 1-6 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 2 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ; 3 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 4 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ; 5-7 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ; 8 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 2 ва 4-8 январда ёғингарчилик кутилмайди. 3 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 2 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ; 3 январда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 4-8 январда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 4 январда 3-8 даража илиқ бўлади, 5-8 январда 8-13 даража илиққача кўтарилади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат 2 ва 5-8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, кундузи 3-8 даража илиқдан 5-10 даража илиққача ўзгариб турвади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқдан 2 даража совуқ-3 даража илиққача, кундузи 2 даража совуқ-3 даража илиқдан 2-7 даража илиққача ўзгариб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Янги йил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг