Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
28 Октябрь 1660 1 дақиқа
Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Кенжи Ҳирата тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, Япониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Кенжи Ҳирата Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.
“Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик кун тартиби ўзаро манфаатли ташаббуслар ҳамда лойиҳалар билан кенгайиб бормоқда. Элчи жанобларига мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятида катта муваффақиятлар тилаймиз”, дейди Саидов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сербиянинг Ўзбекистондаги янги тайинлан фавқулодда ва мухтор элчиси Момчило Бабич Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь