Юқори Чирчиқда Lada йўл четида турган Damas’га бориб урилди
3-саҳифа
−
15:22 863 1 дақиқа
Кеча, 13 февраль куни соат тахминан 14:00 да Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган D012 “Бектемир–Чорбоғ” автомобиль йўлининг 18-километрида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳакарати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2002 йилда туғилган ҳайдовчи Lada русумли автомобилни бошқариб кетаётган вақтда, руль бошқарувини йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган Damas автомобилига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида автомобилдаги бир йўловчи тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида автобус ва велосипед ўртасида тўқнашув содир бўлганди.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль