Зангиотада ҳам амалдор пора билан қўлга тушди (видео)
3-саҳифа
−
02 Сентябрь 13230 2 дақиқа
Тошкент вилояти Зангиота тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси 20 минг АҚШ доллари пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат ҳавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Зангиота туман қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси маҳаллий фуқарога тегишли уйнинг ёнида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун туман ҳокимлиги томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Мутахассис ушбу пул маблағидан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳри ҳокими Анвар Отахўжаев 60 минг доллар пора олаётганда қўлга тушгани хабар қилинган эди. У пойабзал ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, қурилиш соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқародан шаҳар ҳудудидаги 35 сотих ер майдонида жойлашган, маънан эскирган тураржой бинолари ўрнига кўп қаватли уй барпо этиш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Live
Барчаси