Имомали Раҳмон ҳам Тошкентга етиб келди
Жамият
−
15 Ноябрь 3440 1 дақиқа
Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида қатнашиш учун Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ҳам амалий ташриф билан Тошкентга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Маслаҳат учрашуви якунларига кўра кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Илҳом Алиев амалий ташриф билан Тошкентга келгани ва Шавкат Мирзиёев билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳам Тошкентга келган ва Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказганди.
Live
Барчаси