Шерзод Асадов янги лавозимга тайинланди

Жамият

image
Сардор Умурзоқов Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси бўлди north_east

Сардор Умурзоқов Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси бўлди

Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Икромович Асадов Президенти Администрацияси Коммуникациялар департаментининг раҳбари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби) этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони имзоланди.

Маълумот учун, Шерзод Асадов 1981 йил 4 майда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини “Халқаро иқтисодий муносабатлар” мутахассислиги бўйича тамомлаган. Рус, инглиз, испан ва турк тилларини билади.

2007–2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси ТИВ ташқи сиёсий фаолият таҳлили ва стратегияси бош бошқармасида референт ва атташе бўлиб ишлаган. 2008–2012 йилларда Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонасида дастлаб атташе, кейин эса учинчи котиб лавозимида фаолият кўрсатган. Узоқ муддатли хизмат сафаридан сўнг иш фаолиятини Ташқи ишлар вазирлиги тизимида давом эттирган. 2012 йилдан 2015 йилгача МДҲ ва ШҲТ мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасида иккинчи котиб, биринчи котиб ва бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган. МДҲ ва ШҲТ билан ҳамкорлик бошқармасидаги фаолияти даврида трансчегаравий ҳамкорлик масалалари билан шуғулланган. 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган ва бир вақтда вазирлик котибиятини бошқарган. У Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси маслаҳатчиси ва элчиси ҳам бўлиб ишлаган.

2020 йил 19 мартда Шерзод Асадов Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланган ҳамда ушбу лавозимда Ўзбекистоннинг БМТ, ЙХҲТ ва Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик масалаларига масъул бўлган. Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 24 мартда уни Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари – Президент матбуот котиби этиб тайинлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилиб, Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинганди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Шерзод Асадов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг