Тошкент вилоятида вертолёт экопатруллик қилишни бошлади
Жамият
−
03 Декабрь 3944 1 дақиқа
Тошкент вилоятида атмосферани ифлослантирадиган манбаларни аниқлаш учун вертолёт патрули йўлга қўйилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни назорат қилишни кучайтириш мақсадида махсус комиссия Тошкент вилоятида вертолёт патрулини йўлга қўйган. Бугунги аэро-патруль давомида комиссия раҳбарлари вазият билан шахсан танишган ҳамда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилган.

“Аэрокузатув экологик меъёрларни бузаётган корхона ва объектларни, жумладан, яширин ёки етиб бориш қийин бўлганларини тезкор аниқлаш имконини беради. Бундай ёндашув мониторинг самарадорлигини сезиларли даражада оширади, ноқонуний ташламаларни аниқлашга ва дарҳол чоралар кўришга ёрдам беради”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, махсус комиссия экологик вазиятни барқарорлаштириш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 декабрь куни Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева раислигида Тошкент шаҳридаги ҳаво ҳолати бўйича махсус комиссия йиғилиши ўтказилганди. Йиғилишдан сўнг Саида Мирзиёева ҳам масъуллар билан бирга ҳавони заҳарлаётган иссиқхоналар бўйича рейдга чиқди.
Live
Барчаси