Ўзбекистон корхоналари Қатарда иш бошлаши мумкин
Жамият
−
15 Январь 2397 1 дақиқа
Қатардаги саноат зоналарида Ўзбекистон корхоналарининг ишлаб чиқариши ташкил қилинса, ушбу давлат орқали 60 миллион аҳолиси бўлган Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади. Бу ҳақда бугун, 15 январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз борди.
Қайд этилишича, ислоҳотлар натижасида сўнгги йилларда йирик тадбиркорлар синфи шаклланган. Энди бундай тадбиркорларга ўз лойиҳаларини истиқболли мамлакатларда жойлаштиришга кўмаклашиб, бу орқали янги бозорларга жадал кириб бориш вақти келгани таъкидланган.
Масалан, Қатар ўзидаги эркин иқтисодий зоналарда инвесторлар учун жозибадор солиқ имтиёзлари жорий қилган, электр энергияси, сув ва бошқа коммунал хизматлар харажатининг 20-30 фоизига субсидия беряпти.
Агар Қатардаги саноат зоналарида маҳаллий корхоналар ишлаб чиқариши ташкил қилинса, ушбу давлат орқали 60 миллион аҳолиси бўлган Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади.
Қатардаги элчи ва бошқа мутасаддиларга бу борада маҳаллий корхоналар билан ишлаб, лойиҳаларни бошлаш топширилган.
Live
БарчасиСурияда КИП қўмондони ўлдириб кетилди
21 Январь