Ўзбекистон Уругвайга мағлуб бўлди
Спорт
−
13 Октябрь 10824 2 дақиқа
Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзияда Уругвай миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди ва Фабио Каннаваро бош мураббийлиги остидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Ўйиннинг биринчи бўлими деярли тенг курашлар остида ўтди. Икки жамоада ҳам гол уруш учун имкониятлар бўлди, бироқ ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимни “оқ бўрилар” анча фаол бошлади. Бироқ Уругвай қарши ҳужумда ўйнаб, бир неча бор голга яқин келди. Хусусан, баҳснинг 51-дақиқасида Уругвай футболчиси Фокундо Торрес ҳисобни очди. Ўзбекистонликлар ушбу голга жавоб беришга ҳаракат қилиб, бир нечта ҳужумлар уюштирди. Аммо 60-дақиқада Хуан Санарбия жанубий америкаликлар ҳисобига яна бир гол ёздириб қўйди. Ниҳоят, учрашувнинг 81-дақиқасида “оқ бўрилар” ҳам ўз мақсадига эришди. Русланбек Жиянов уругвайликлар дарвозасини ишғол қилиб, орадаги фарқни қисқартирди – 1:2. Шу тариқа ўйин якунигача таблодаги ҳисоб бошқа ўзгармади ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси италиялик мутахассис Фабио Каннаваро бош мураббийлиги остидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Маълумот учун, ушбу ўйин Ўзбекистон ва Уругвай ўртасидаги учинчиси бўлди. 2018 ва 2019 йилларда ўтказилган баҳсларнинг иккисида ҳам Ўзбекистон 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги “Олимпия” стадионида Қувайт миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, Фабио Каннаваро бош мураббийлигидаги илк баҳсда ғалаба қозонганди.
Live
Барчаси